Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилоятида кичик саноат ҳудуди ташкил этилади
Ўзбекистон ҳукумати Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида кичик саноат ҳудуди ташкил этмоқчи.
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида Вазирлар Маҳкамасининг "Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида кичик саноат ҳудуди яратиш тўғрисида"ги қарори чоп этилди.
Қарорга кўра, кичик саноат ҳудуди Янгиернинг саноат салоҳиятини ривожлантириш, кичик бизнес субъектлари томонидан янги ишлаб чиқаришга инвестицияларни жалб қилиш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга қулай шароитларни шакллантириш учун яратилади.
Таъкидланишича, саноат ҳудуди 30 йил фаолият юритади. Шу билан бирга бу муддатни узайтириш мумкин.
Ҳужжатда айтилишича, саноат ҳудудида кичик бизнес субъектлари ишлаб чиқариш қувватлари жойлаштирилади.
Бу ерда тўқимачилик, пойабзал ва чарм-атторлик, экологик хавфсиз кимё, озиқ-овқат, электротехник саноат маҳсулотлари, қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналарни яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади.
Ҳукумат саноат ҳудуди иштирокчиларига солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим қилади. Имтиёзлар агар киритилган инвестициялар ҳажми энг кам иш ҳақининг камида 2 минг баробарини ташкил қилса, уч йиллик муддатга берилади.
Агар иштирокчининг йиллик тушуми энг кам иш ҳақининг минг баробаридан камроқ бўлса, берилган имтиёзлар бекор қилинади.
Мавзуга оид
13:52 / 01.05.2026
Сирдарёда норасмий никоҳдаги аёл эрининг қонуний хотинини ва унинг қизини пичоқлаб ўлдирди
09:18 / 29.04.2026
Сирдарёда солиқчи пора сифатида тилла тақинчоқ олганда ушланди
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
18:05 / 30.03.2026