Спорт | 19:17 / 30.12.2016
6542
1 дақиқада ўқилади
Венгер мавсум чемпионлиги учун Лондон жамоасида имконият жуда юқори эканини айтди
«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер Лондоннинг «Челси» клуби жорий мавсум чемпиони бўлиш учун асосий даъвогар экани ҳақида гапирди.
«Айни вақтда «Челси» - суперфаворит, чунки улар яхшигина фарқ билан олдинга чиқиб олди. Аммо улар ҳали очко йўқотиши мумкин, чунки мавсум якунига қадар кўп вақт бор.
Контега тан бериш керак, у «Челси»нинг муаммоларини ҳал қилиб, барқарор жамоа тузишга эришди.
Уларнинг қилаётган иши – фантастика» - дея Венгернинг сўзларини келтирган The Telegraph.
«Челси» АПЛнинг 18-туридан кейин 46 очко тўплаб, турнир жадвалида иккинчи ўриндаги «Ливерпуль»ни 6 очкога ортда қолдирган ҳолда етакчилик қилмоқда. «Арсенал» 37 очко билан тўртинчи ўринда.
Мавзуга оид
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
15:52 / 10.11.2024
«Арсенал»да ҳам инқироз. Бунинг сабаблари нимада?
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:26 / 04.11.2024