Эрдўған Туркия террорчилар ортида турган кучлар билан курашишини айтди
Туркиянинг саъй-ҳаракатлари эвазига ҳаракатлари турк халқига қаратилган бўлган террорчилик ташкилотларини енгишга муваффақ бўлинди, деб айтилди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Янги йил табригида.
"Бизнинг халқимизга йиллар давомида таҳдид қилган гуруҳлар ҳамма жойда йўқ қилинди. Туркиянинг барча соҳаларида тозалашлар ўтказилмоқда", деб айтди Эрдўған.
Табрикда айтилишича, бу жараён алоҳида эътиборни талаб қилувчи узоқ муддатли курашдир. "Туркия халқи келажакка ишонч билан қараши учун зарур бўлган қатъиятликни намойиш қилди", дейилди табрикда. Унда айтилишича, Туркия охирги йиллар янги озод этиш урушини олиб бормоқда.
"Миллий бирдамлик, ҳудудий яхлитлик, ташкилотлар, иқтисодиёт, ташқи сиёсат, давлат асослари хавф остида қолмоқда. Террорчилик ташкилотлари курашнинг кўринадиган томонидир, чунки қурол бошқа кучлар қўлидадир. Аслида биз террорчилик ташкилотлари ортида турган кучларга қарши курашамиз", деб айтди Эрдўған.
Табрикда таъкидланишича, нафақат Туркия, балки минатақа ва бутун дунё ўтиш даврини бошдан ўтказмоқда. "Агар биз бу йўлни ўз мақсадларимиздан оғишмаган ҳолда ўта олсак, унда бизни ёруғ келажак кутади. Бунинг учун биз биродарлигимиз, бирдамлигимиз ва тенг ҳуқуқлигимизни мустаҳкамлашимиз зарур", деб айтилган табрикда.
Туркия президенти жангларда ҳалок бўлган ҳарбийларга миннатдорчилик билдирди. "Ватани учун ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдираман, ярадорларга тезроқ тузалишларини тилайман. Туркия қуролли кучларининг чегараларимизни ҳимоя қилаётган, Башик, Жараблус ва Ал-Бобда хизмат ўтаётган ҳарбийларини табриклайман. 2017 йил давлатимиз, бутун минтақа ва дунёга равнақ келтиришини истайман. Яна бир бор барчани Янги йил билан қутлайман ва энг эзгу ниятларни тилаб қоламан", дейилган Эрдўған табригида.
Мавзуга оид
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022
Туркиялик шарҳловчи ЖЧ-2022 ўйини танаффусида эфирдан четлатилди
11:10 / 28.11.2022
Ўзбекистон ва Туркия йирик логистика инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширмоқчи
17:10 / 25.11.2022