Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Истанбулда ҳужумга учраган клуб эгаси теракт ҳақида огоҳлантирилганини айтди
Фото: EPA/STR
Янги йил кечаси отишма юз берган Истанбулдаги Reina тунги клуби эгаси АҚШ разведкаси тайёрланаётган ҳужумдан огоҳлантирганини айтди. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, клубда Янги йилни нишонлаётган одамлар Санта-Клаус кийимидаги босқинчи томонидан ўққа тутилган. Ҳужум оқибатида 35 киши ҳалок бўлган ва 40 дан кўпроқ одам жароҳат олган.
"АҚШ разведкаси теракт ҳақида огоҳлантирганди. 7-10 кун бу ерда кучли хавфсизлик чоралари кўрилган. Оқибатда нима бўлди? Мана бу содир бўлди", деб айтган клуб эгаси Мехмет Кўжарслан.
Нашр маълумотларига кўра, жиноятчи Калашников автоматидан фойдаланган.
Мавзуга оид
09:26 / 05.05.2026
Вашингтондаги Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, ярадор бор
22:19 / 19.04.2026
Айова университетида содир бўлган отишма оқибатида бир неча киши яраланди
23:32 / 16.04.2026
Болаларни ўлдирган болалар. Туркия мактабларидаги қонли отишмалар тафсилоти
12:53 / 16.04.2026