Мушукдан инсонга парранда гриппи юққан илк ҳолат қайд этилди
Нью-Йорк шаҳридаги жониворлар учун мўлжалланган бошпаналардан бирида яқинда тиббиёт тажрибасида биринчи марта инсоннинг мушукдан парранда гриппини юқтирган ҳолати қайд этилди. Мушукнинг касаллиги жуда оғир кечганлиги учун уни умрбод ухлатиб қўйишга тўғри келди. Бироқ ветеринарлар жониворнинг касаллигини аниқлагунга қадар мушук муассаса ишчиларидан бирига вирус юқтиришга улгурди.
Шуни таъкидлаш жоизки, H7N2 вируси (парранда гриппи) бошқа тарқалмади, уни юқтирган ишчи эса касалликни осон ўтказиб, соғайишга улгурди. Бундан аввал бошқа ҳайвондан парранда гриппини юқтириш ҳолатлари мутлақо учрамаган. Нью-Йорк соғлиқни сақлаш бошқармасининг тадқиқотларига кўра, 19 декабрдан 26 декабргача 100дан ортиқ мушукнинг қонида H7N2 гриппи белгилари аниқланган, бу мушукларнинг тахминан ярми ветеринар ишлаган қўриқхонада яшаган. Мушукларнинг қандай қилиб бу касалликни юқтиргани ҳалигача номаълум.
Бошқарма вакиллари бундан ваҳимага тушиб, жониворлардан халос бўлишга ҳожат йўқлиги, шунчаки уларнинг соғлиғини назорат қилиб туриш кераклигини таъкидлашди. Касалликнинг илк белгилари пайдо бўлган тақдирда яқин орадаги клиникага мурожжат қилиш ҳамда гигена қоидаларига риоя қилиш тавсия этилди. Ер шарининг бошқа шаҳарларида бундай ҳолат аниқланмаган, экспертлар бу ягона шундай ҳолат бўлганлигига умид қилишмоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 11.10.2024
Тошкентда мушукка бешафқатлик қилган ўқитувчи ишдан бўшади
15:44 / 11.10.2024
Тошкентда ўқувчилар кўз ўнгида мушукни деразадан ташлаб юборган ўқитувчи жаримага тортилди
00:24 / 04.10.2024
Ветнамдаги ҳайвонот боғида ўнлаб йўлбарслар парранда гриппи туфайли нобуд бўлди
21:49 / 22.08.2024