00:44 / 03.01.2017
8370

АПЛ, 20-тур. "МЮ" "Вест Ҳэм"ни мағлуб этиб, қаторасига 6-ўйинда ғолиб бўлди

Фото: Twitter/ManUtd

АПЛнинг 20-турида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Вест Ҳэм"га қарши майдонга тушди. "Олимпийский" стадионида кечган ўйин меҳмонларнинг 0:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бу Моуриньо шогирдларининг мусобақадаги қаторасига киритилган 6-ғалабаси бўлди. 

Ўйиндаги илк гол 63-дақиқада Хуан Мата томонидан киритилди. Орадан 15 дақиқада ўтиб, меҳмонлар ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ҳимоячи хатосидан унумли фойдаланиб, якуний ҳисобни ўрнатди. 
20-турдан сўнг "МЮ" 39 очко билан 6-ўринда бормоқда. "Вест Ҳэм" эса 22 очко тўплаб, 13-ўринни эгаллаган. 

Вест Ҳэм – Манчестер Юнайтед 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар:
0:1 – 63 Мата, 0:2 – 78 Ибраҳимович.
Вест Ҳэм – Рэндолф, Огбонна, Рид, Крессуэлл, Лансини (Айю, 89), Антонио, Фегули, Куяте (Фернандеш, 82), Пайет (Кэрролл, 69), Нордтвейт, Обианг.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рохо, Джонс, Дармиан (Мата, 46), Валенсия, Погба, Кэррик, Мхитарян (Смоллинг, 65), Эррера, Лингард (Рэшфорд, 58), Ибрагимович.
Огоҳлантиришлар: Пайет (29), Дармиан (42), Валенсия (75), Нордтвейт (90).
Четлатиш: Фегули (15).

Top