Хитойлик киши кредиторлардан қамоқда яширинишга уринди
Хитойнинг Чжэнцзян шаҳрида (шарқий Цзянсу провинцияси) яшовчи Чжу фамилияли фуқаро коллекторлар босимига дош бера олмади ва кредиторлардан қамоқхона деворлари орасига яширинишга уринди. "Пэнпай" маҳаллий ахборот порталининг хабар беришича, бунинг учун у ўғирлик саҳналаштирган.
Объект сифатида у анъанавий мажонг ўйини (Хитойнинг катта ёшли аҳолисиорасида кенг тарқалган ўйин) ўйналадиган қаҳвахонани танлаган. Юзига ниқоб тортиб, сохта қуролни қўлга олган Чжу нафақахўрлардан нақд пулларини беришни талаб қилган.
Қаҳвахона эгаси ва етти нафар нафақахўрдан 10 минг юань (1,4 минг доллар) тортиб олган. Ўғри "ўлжа"сини олиб, ўз уйига қараб кетган. Табиийки, полицияга уни излаб топиш ортиқча қийинчилик туғдирмаган.
Суд давомида Чжунинг коллектор идораларидан биридан тахминан 300 минг юань (43,2 минг доллар) қарз эканлиги маълум бўлди. Айбдор фоиз миқдори ошиб кетган суммани тўлай олмаслигига иқрор бўлди. У кредиторлар таъқибидан қутулиш учун ҳукмнинг тезроқ ўқилишини сўради.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024