Жаҳон | 19:43 / 04.01.2017
5165
1 дақиқада ўқилади

Чехияда 10 йил ичида биринчи марта парранда гриппи аниқланди

Фото: RIA

Чехиянинг жанубида охирги 10 йил ичида биринчи марта бир неча ўнлаб паррандаларда парранда гриппи аниқланди. Зарарланиш ҳудудида 3 километрлик қўриқланувчи ҳудуд яратилган, деб маълум қилди журналистларга давлат ветеринария бошқармаси директори Збинек Семерад.

Мутахассисларнинг фикрича, паррандалар ушбу ҳудуддаги ҳовузга учиб келган ёввойи ўрдаклардан зарарланган бўлиши мумкин. 3 км лик қўриқланувчи ҳудуддан ташқари, парранда гриппи аниқланган жойларда 10 километрлик назорат ҳудудлари яратилмоқда.  

H5N8 туридаги парранда гриппининг юқори патоген штаммининг паррандаларда аниқланиши ҳолатлари охирги ойларда Германия, Австрия, Голландия, Франция, Польша, Венгрия ва Хорватияда, янги йил олдидан эса Словакияда қайд этилган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид