Жаҳон | 19:57 / 06.01.2017
6526
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистон президенти Хитой тижорат вазири билан учрашди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев 6 январда Хитойга амалий ташрифи давомида Пекинда Хитой тижорат вазири Гао Хучэн билан учрашди.

Атамбоев вазирни Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиши, икки давлат халқлари ўртасидаги ҳар томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун "Данакер" ордени билан тақдирлади.

"Мен учун шахсан президент томонидан топшириладиган "Данакер" орденини олиш катта шарафдир. Бу орденнинг берилиши давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни қабул қилувчи ташқи иқтисодий фаолиятнинг барча иштирокчилари ишига юқори баҳодир. Сизга олий мукофот учун миннатдорчилик билдиришга рухсат бергайсиз", деб айтган Гао Хучэн.

Қирғизистон президенти ўз навбатида Хитой тижорат вазирига амалга оширилаётган улкан ишлар учун ташаккур билдирди. "Биз айнан Хитой тижорат вазирлигининг иши эвазига Қирғизистонда кўп нарсалар қилинаётганини кўрмоқдамиз. Охирги йилларда Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги алоқалар янги стратегик ҳамкорлик босқичига чиққанида Гао Хучэн бошчилигидаги Хитой тижорат вазирлигининг катта ҳиссаси ҳам бордир", деб айтди Қирғизистон президенти. 

Томонлар турли соҳалардаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг кўплаб масалалари бўйича ҳамкорликни янада ошириш бўйича режаларни муҳокама қилишган.

 

Мавзуга оид