Саудия полицияси Ар-Риёдда икки террорчини йўқ қилди
Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари қироллик пойтахти Ар-Риёд шимолида икки хавфли террорчини йўқ қилди. Бу ҳақда "Ал-Арабия" телеканали хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, полиция 7 январь эрталаб шаҳарнинг Ал-Ясмин туманидаги уйлардан бирида худкуш камарига эга жангарилар қамалиб олишгани ҳақида хабар олган. Жангарилар полициянинг қуролларни ташлаш ва таслим бўлиш талабларига ўқ узиш билан жавоб беришган. Отишма оқибатида Саудия Арабистони фуқаролари бўлган икки террорчи ўлдирилган. Полиция ходимларига зиён етмаган.
Жиноятчилар беркинган квартира текширилганда портловчи моддалар ва қўлбола бомбаларни тайёрлаш учун қурилмалар аниқланган. Мамлакат ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, террорчилардан бири Абҳа шаҳрида масжид портлатилишига алоқадорликда гумон қилинган.
2015 йил августида худкуш камарига эга террорчи Абҳа шаҳрида Саудия Арабистони махсус кучлари базасидаги масжидда теракт содир этган. Теракт оқибатида 17 киши ҳалок бўлган, бир неча ўнлаб кишилар яраланган. Барча ҳалок бўлганлар қироллик махсус қўшинлари ҳарбийлари бўлган. Саудия Арабистони ҳукумати терактни уюштиришда гумон қилинганларни тутишда кўмак берганларга 5 млн риал (1,33 млн доллар) мукофот пули ваъда қилган.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024