АҚШлик хоккейчилар кетаётган самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширди
Миллий хоккей лигасининг "Даллас Старз" клуби хоккейчиларини Сент-Луис аэропортидан Лос-Анжелесга олиб кетаётган самолёт орқага қайтиб фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Bellevile News-Democrat нашри хабар бермоқда.
Boeing 737 самолёти ҳавога кўтарилгандан 5 дақиқа ўтиб учувчилар кабинасида тутун пайдо бўлгани сабабли қўнишга мажбур бўлган.
Аэропорт ўт ўчириш хизмати бошлиғининг айтишича, тутуннинг пайдо бўлишига электр тармоғидаги муаммо сабаб бўлган, бироқ аланга чиқмаган.
Самолётда 50 йўловчи, жумладан клуб ўйинчилари ва ходимлари бўлган. Хоккейчилар манзилга бошқа самолётда учиб кетганлар. Улар Лос-Анжелесда маҳаллий "Лос-Анжелес Кингз" жамоаси хоккейчилари билан учрашадилар.
Мавзуга оид
13:58 / 08.11.2024
«Трамп урушларни тўхтата олмайди» – америкалик сиёсатшунос Женнифер Брик
12:46 / 08.11.2024
Икки марта аёлларни ютган Трамп: АҚШнинг янги-эски президенти ҳақида қизиқарли маълумотлар
12:37 / 08.11.2024
Пуэрто-Рико аҳолиси яна бир бор АҚШ таркибига қўшилиш учун овоз берди
09:59 / 08.11.2024