Жамият | 16:58 / 09.01.2017
7101
2 дақиқада ўқилади

Америка университетига Гулен тарафдори ректор бўлди

Фото: Aa.com.tr

Туркиядаги «Фотиҳ» университетининг собиқ ректори Шариф Али Текелан АҚШнинг Техас штатидаги Шимолий Америка Университети (North American University) ректори этиб тайинланди. Текелан ватанида Фатҳуллоҳ Гуленнинг FETÖ ташкилотига алоқадорликда гумон қилиниб, қидирилмоқда. 

North American University Техас штатида FETÖ ташкилоти тарафдорлари томонидан ташкил этилган бўлиб, Текеланнинг университет ректорлигига сайлангани ҳақидаги маълумот 2016 йил 19 декабрда олий таълим муассасаси сайтига қўйилган. Гулен тарафдорлари 2010 йили Техасда Шимолий Америка коллежига асос солишган, кейинчалик, 2013 йилда Шимолий Америка Университетига айлантирилган эди. 

Шериф Али Текелан Туркиядан Европага, у ердан АҚШга қочган. Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари 2010 йилда унинг тест жавобларини абитуриентларга ноқонуний усул билан тарқатиш, келишилган ўйинларни уюштиришда иштирокини аниқлаган. Судда унинг айби исботланса, Текелан ўнлаб йиллар умрини қамоқда ўтказиши мумкин эди. 

У 2016 йил 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Туркияда содир этилган давлат тўнтаришига уринишга ҳам алоқадорликда гумон қилинади.

Шу сабабли, Текеланнинг исми-шарифи «энг кўп қидирилаётган террорчилар» рўйхатига ҳам киритилган бўлиб, 300 минг турк лираси (80 минг АҚШ долларидан ортиқ) мукофот пули тайинланган. 

Мавзуга оид