Деярли 13 минг АҚШ долларини сотмоқчи бўлган валютафурушлар ушланди
Фуқаро А.Алимовнинг СВОЖЖДЛҚК департаментининг Қашқадарё вилоят бошқармасига ёзган мурожаати бўйича ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Чори Ҳамроев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ва Рустам Ихтиёровларнинг қилмишлари фош этилди.
“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, бу шахслар валюта қимматликлари олди-сотдисини йўлга қўйиш учун ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашадилар. Улар Қарши шаҳридаги “Орзу” бозори ёнида 12 минг 900 АҚШ долларини 79 млн. 980 минг сўмга сотаётган вақтда ушландилар.
Бундан ташқари, валютафурушларга тегишли бўлган “Спарк” автомашинаси кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида чет элда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 7 турдаги 291 қути, умумий нархи 3 млн. 330 минг сўмлик тамаки маҳсулотлари борлиги маълум бўлди. Аниқланишича, бу кимсалар ушбу маҳсулотларни қонунга хилоф равишда сотишни мақсад қилган эканлар.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва суд ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланди.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024