Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда инфляция 2016 йил якунига кўра атиги 2 фоизга тенг бўлди
Хитойда истеъмол нархлари индекси (инфляция, CPI) 2016 йил якунига кўра 2,0 фоизга ортди ва ҳукумат тахминидан ҳам яхши кўрсаткични қайд этди. Бу ҳақда Хитой давлат статистик бюроси маълумотларида сўз юритилган.
Хитой ҳукумати ўтган йилнинг бошида 2016 йилда инфляция даражаси 3 фоизни ташкил этишини башорат қилганди.
Шу билан бир қаторда, мамлакатда декабрь ойида инфляция даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 фоизга қадар ошди.
Бундан ташқари, декабрда ишлаб чиқарувчилар нархи индекси 2011 йилнинг сентябридан бери энг максимум даражага ошди – 5,5 фоиз. Рейтер агентлиги томонидан сўровдан ўтказилган таҳлилчилар декабрда 4,5 фоизлик кўрсаткични тахмин қилишганди. 2016 йил якунига кўра эса ишлаб чиқарувчилар нархи индекси 1,4 фоизга тушган.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026