Жаҳон | 08:25 / 10.01.2017
3496
1 дақиқада ўқилади

Колумбияда осма кўприкнинг қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Колумбияда осма кўприкнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат қутқарув хизматлари хабар берган.

"Бизда бўлган маълумот 11 киши ҳалок бўлганидан далолат беради", - дея Колумбия ҳалокат хатарларини бошқариш бўйича давлат миллий хизмати директори Карлос Иван Маркеснинг сўзларини келтиради Мексиканинг Informador портали.

Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, фожиа душанба куни эрталаб Вильявисенсио шаҳрида юз берган. Ҳалок бўлганлар орасида болалар, жумладан бир ярим ёшли гўдак ҳам бор. У ҳодиса рўй берган пайт онасининг қўлида бўлган. Конструкция баландлиги 10-15 метрни ташкил қилгани айтилмоқда.

Хабарга кўра, 13 киши жароҳат олиб, касалхонага олиб кетилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид