Фан-техника | 19:07 / 10.01.2017
7996
1 дақиқада ўқилади

Nissan янги седанларининг дизайнини прототипида намойиш этди

Фото:motor.ru

Япониянинг Nissan компанияси АҚШнинг Детройт автокўргазмасида янги прототипини намойиш этди. Vmotion 2.0 деб номланган концепт-кар Япония автомобиль ишлаб чиқарувчисининг янги авлод моделлари қандай кўринишга эга бўлиши хусусида тасаввур уйғотиши керак. 

Прототипга ProPILOT муқобил бошқарув тизими ўрнатилган бўлиб, унинг илк намунаси Serena минивэнига жойланган эди. 

Концепт-карнинг олд ва орқа эшиклари бир-бирига қарама-қарши томонларга очилади. Эшик ва полга тахтадан ишлов берилган. Рақамли приборлар панели ва мультимедиа тизими ягона блокка бирлаштирилган. Уни бошқариш марказий консолдаги тачпад орқали бошқарилади. 

Прототипга Bose UltraNearfiel Speakers аудиотизими ҳам ўрнатилади. У ҳайдовчини кутилмаган вазиятлар юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантириш мақсадида товуш кучи ва йўналишини ўзгартира олади. 

Бироқ, компания Vmotion 2.0 моторларига доир бирорта ҳам маълумот тақдим этмаган. 

Мавзуга оид