Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия делегацияси Ўзбекистон ташқи савдо идорасига ташриф буюрди
Жорий йилнинг 5 январь куни Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича Бош бошқармаси бошлиғи Ш.В.Алтай бошчилигидаги Туркия делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.
Учрашув чоғида икки ёқлама савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молия-техникавий ҳамкорлик, Туркия компаниялари иштирокидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг жорий ҳолати шунингдек, икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш борасидаги бошқа масалалар юзасидан фикрлар алмашинди.
Шунингдек, шу йилнинг февраль ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Туркия савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик борасидаги масалалар муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
17:49 / 02.06.2026
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад қилди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026
Бувиси мунтазам тазйиқ ўтказиб келган 3 нафар бола Туркиядан ватанга қайтарилди
18:34 / 25.05.2026