Жаҳон | 09:10 / 10.01.2017
5882
1 дақиқада ўқилади

Венесуэла парламенти мамлакат президентини «истеъфо»га чиқарди

Фото: Santi Donaire / EFE

Венесуэла парламенти мамлакат президенти Николас Мадурони ўз лавозимидан истеъфо берган деб топди. Бу ҳақда El Tiempo ёзмоқда.

Парламент Мадурони мамлакатда иқтисодий инқирозга йўл қўйганликда айблаган. Давлат раҳбари ўз лавозимидан истеъфо бериш ғоясини 106 нафар парламентарий маъқуллаган. 3 киши бетараф қолган. Бундан ташқари, улар мамлакатда янги президентлик сайлови муддати тайинланишини талаб қилишган. 

Венесуэла Конституцияси 233-моддасига мувофиқ, мамлакат парламенти ёки Миллий ассамблея давлат раҳбарининг лавозимидан истеъфога чиққанини тан олиши мумкин, бироқ, унга импичмент эълон қила олмайди. 

Венесуэла Олий суди эса, мамлакат парламенти президентни истеъфога чиқариш учун «ҳеч қандай ваколатга эга эмас»лигини қайд этган. 

Мавзуга оид