Иқтисодиёт | 18:53 / 11.01.2017
5611
1 дақиқада ўқилади
Airbus 2016 йилда ўз буюртмачиларига 688та самолёт етказиб берди
Европанинг Airbus авиасозлик компанияси 2016 йилда 82 буюртмачига 688 ҳаво кемасини етказиб берди. Бу 2015 йилги кўрсаткичдан 8 фоизга кўпроқдир, дейилади компания хабарида.
Шунингдек, Airbus ўтган йили А320 оиласидаги 545та тор фюзеляжли, А330’нинг 49та кенг фюзелажли, A350 XWB узоқ магисталдаги 49та кенг фюзелажли ва икки палубали А380’нинг 28та самолётини етказиб берган.
А321’нинг йўловчилар сони кенгайтирилган тор фюзелажли самолётлари энг оммабоп моделга айланди – етказиб берилган ҳаво кемаларининг 40 фоиздан ортиғи унинг ҳиссасига тўғри келган.
2016 йилда 51 компаниядан 731та самолётга буюртма олинган. Уларнинг аксарияти - тор фюзелажли самолётлардан иборат.
Мавзуга оид
16:46 / 31.12.2024
Қозоғистонда қулаган Озарбойжон самолёти: Россиянинг хатоси нимада?
07:50 / 30.12.2024
«Аэрофлот» самолёти Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди
22:40 / 28.12.2024
Оқтовда қулаган самолёт ягона ҳодиса эмас – Embraer E190 билан содир бўлган ҳалокатлар
20:35 / 05.12.2024