Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Черногория яқин орада НАТО таркибига қабул қилиниши мумкин
АҚШ сенатори Жон Маккейн Черногория бош вазири Душко Маркович билан ўтказган телефон орқали мулоқоти доирасида баёнот беришича, ушбу мамлакат яқин орада НАТО таркибига кириши мумкин. Бу ҳақда Черногория ҳукумати расмий сайтида маълум қилинган.
«Америка сенати яқин орада Черногориянинг альянсга киришига оид протоколни ратификация қилади», — дейилади хабарда.
Хабарда таъкидланишича, Маккейн Марковични бош вазирликка сайланиши билан қутлаган ва мамлакатга ташриф буюриш нияти борлигини айтган.
Аввалроқ, Россия ТИВ умумевропа ҳамкорлиги департаменти директори Андрей Келин, Черногория НАТО талабларига мос келмаслиги ҳақида баёнот берган эди.
Мавзуга оид
21:57 / 13.07.2026
Украина ва Европа давлатлари ракетага қарши мудофаа коалициясини тузди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
11:30 / 10.07.2026
НАТО тўрт давлат қиёфасида янги рақибни кўрмоқдами?
18:32 / 09.07.2026