Тиллерсон АҚШнинг Россия билан ошкора мулоқот фикрини илгари сурди
АҚШ давлат котиблиги учун номзод Рекс Тиллерсон Россия билан «ошкора ва чин дилдан» ўтказиладиган мулоқот тарафдори эканини билдирди, деб ёзмоқда The Washington Post нашри.
«Биз Россияга яшил тусга айланувчи заиф ва «қизил чизиқлар» билан қоришиб кетган шартли белгиларни юбордик. Россия биз ўйлаётгандек тушунаётганини тан олмадик», — деган Тиллерсон.
Унинг фикрича, «мамлакатлар ўртасидаги ўзаро муносабатлардан жой олган зиддиятли ўтмиш ва келишмовчиликларга сўз билан барҳам бериб бўлмайди».
«Бизга Россия билан, унинг шуҳратпарастлигидан қатъи назар, очиқ ва ҳақиқий мулоқот керак», — деган Америка ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбарлигига номзод.
Шу билан бир вақтда, Тиллерсон Америка манфаатларига беписандлик билан қараётгани учун Россияни танқид қилган.
Унинг сўзларига кўра, Москва жаҳон ҳамжамияти ҳурматини қозонишга уринишда Америка манфаатларини назар-писанд қилмаяпти.
«Россиянинг яқин ўтмишдаги ҳаракатлари Америка манфаатларига зид эди. Ўшанда, у глобал миқёсда ҳурмат ва ўринга эга эди», — деган Тиллерсон ва «тикланаётган Россия»дан хавотирланаётган НАТО аъзолари ҳақ эканини таъкидлаган.
ExxonMobil корпорациясининг собиқ раҳбарининг қайд этишича, Россия Хитойдан кейин АҚШ учун энг жиддий замонавий чақириқ ҳисобланади.
У, шунингдек, радикал Исломни ҳам Вашингтон учун таҳдидлар сифатида қайд этган. Тиллерсонга кўра, Эрон ва КХДР ҳам АҚШ учун замонавий хавотирлар ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:35
АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади
11:10
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
09:30
Камала Ҳаррис АҚШ президентлик сайловларида овоз берди
16:42 / 03.11.2024