Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Cаудия Арабистони томонидан Ҳаж квотаси оширилди
Саудия Арабистонида бир қанча мусулмон мамлакатларининг Ҳаж ва Умра ишлари бўйича масъуллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазири Доктор Муҳаммад бин Солиҳ бин Тоҳир Бинтин сўзга чиқиб, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз томонидан Ҳаж зиёратчилари сонини оширишга доир розилик битими имзоланганини маълум қилди.
Ўтган 2016 йилги Ҳаж мавсумида 1 325 372 нафар чет эллик ва 537 537 нафар Саудия Арабистони фуқаролари, умумий ҳисобда эса 1 862 909 киши Ҳаж ибодатини амалга оширган эди. Бу кўрсаткич, охирги 10 йилликдаги энг кам кўрсаткич бўлди.
Қиёслаш учун 2007 йилда 1,7 миллиондан ортиқ чет эллик ва 746 511 нафар Саудия фуқаролари, умумий ҳисобда 2,4 млн киши Ҳаж амалини бажарганини эслаш етарлидир.
Аввалроқ, мамлакатнинг ҳаж ишлари бўйича вазирлиги Маккадаги Ал-Ҳаром масжидининг майдонини кенгайтириш ишлари сабабли 5 йил давом этган чекловлардан кейин жорий йилда қўшимча 800 минг кишини қабул қилмоқчи экани ҳақида хабар берилган эди.
Моҳира ЗУФАРОВА,
Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026