Ҳиндистон ТИВ Amazon'дан мамлакат байроғи туширилган гиламчаларни сотувдан олишни талаб қилди
Американинг Amazon корпорацияси ўзининг Канададаги бўлимидан Ҳиндистон байроғи туширилган барча гиламчаларни олиб ташлашни сўради. Бунга Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Сваражнинг мурожаати сабаб бўлган. Hindustan Times шу ҳақида хабар берди.
"Биз сайтдан барча товарларни олиб ташладик", - деди Amazon вакили. Маълум бўлишича, ТИВ раҳбари корпорациядан узр сўрашни талаб қилган, интернет-дўконнинг бу талабни бажарган ё бажармаганига оид маълумот берилмаган.
Гап шундаки, Ҳиндистон ТИВ Amazon'нинг Канададаги бўлимида ўз мамлакати байроғи акс этган гиламчаларга диққатни қаратган.
"Amazon шубҳасиз узр йўллаши ва бизнинг байроғимизни ҳақорат қилувчи барча товарларни сотувдан олиб ташлаши керак", - деб ёзган Свараж ўзининг Twitter'даги саҳифасида.
ТИВ раҳбарининг бу масалага диққатни қаратишига Twitter'нинг бошқа бир фойдаланувчиси қолдирган ёзув ҳам сабаб бўлган:
"Amazon'нинг Канада бўлими Ҳиндистон байроғи тасвири туширилган, оёқ остига мўлжалланган гиламчалар сотмасликдан огоҳлантирилиши керак. Марҳамат қилиб, чора кўрсангиз".
Мавзуга оид
21:16 / 26.12.2024
Трамп Мексика ва Канадага АҚШ штатлари бўлишни таклиф қилди
18:42 / 20.12.2024
Amazonʼда компания тарихидаги энг йирик иш ташлаш бошланди
00:11 / 20.12.2024
Amazon платформасидан ёниб кетиш хавфи туфайли ярим миллионга яқин «powerbank» чақириб олинади
08:11 / 14.12.2024