Пан Ги Мун Жанубий Корея президентлик сайловида иштирок этиш ҳуқуқига эга
БМТ собиқ бош котиби Пан Ги Мун узоқ вақт мамлакат ташқарисида бўлганига қарамай, Корея республикасидаги президентлик сайловида қатнашиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда, Жанубий Корея Марказий сайлов комиссиясида маълум қилишди.
Матбуот баённомасида қайд этилишича, "сайлов қонунчилиги мамлакатнинг Корея республикасида 5 йилдан ортиқ истиқомат қилган ва 40 ёшдан ошган ҳар қандай фуқаросига президентлик учун номзодини илгари суришга рухсат беради". "Шундай қилиб, Пан Ги Мун давлат раҳбарлиги учун сайловларда ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга", - дея хулоса қилади МСК.
Аввалроқ, бу мавзу мамлакатда кенг муҳокамага сабаб бўлган эди. Чунки, Пан Ги Мун 2007 йилда БМТ бош котиби бўлгач, узоқ вақт мамлакатида доимий яшамаган. Кўплаб сиёсатшунослар, қонунчилик унинг президент лавозимига кураш олиб боришига рухсат беришини айтишган эди. МСКнинг аниқлик киритишича, сайлов қонунчилигининг аввалги таҳрири, номзоднинг сўнгги беш йилда Жанубий Кореяда истиқомат қилган бўлишини талаб этган. Бироқ, кейинчалик бу талабдан воз кечишган.
Пан Ги Мун 12 январда Нью-Йоркдан ватанига қайтиб келган. У, аэропортдаги журналистларнинг бўлғуси президентлик сайловида иштирок этиши мумкинлигига доир саволларига жавоб бермаган. Бундан аввал, Пан Ги Мун шундай бўлиши мумкинлигини айтган эди.
Сўнгги ижтимоий сўров натижаларига кўра, Пан Ги Мун давлат раҳбарлиги учун иккинчи асосий даъвогар ҳисобланади. Унинг номзодига 20 фоиз сайловчи овоз бериши мумкин. Мухолифатдаги "Тобуро" демократик партияси собиқ етакчиси Мун Чжэ Инга 28 фоиз сайловчи овоз бериши эҳтимол.
Жорий йилда Кореяда президентлик сайлови бўлиб ўтади. Агар мамлакат Конституциявий суди парламентнинг президент Пак Кин Хега нисбатан импичментини маъқулласа, президентлик сайлови йилнинг биринчи ярмида, акс ҳолда декабрь ойида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
19:15 / 23.12.2024
КХДР Россия—Украина урушида мингдан ортиқ ҳарбийсидан айрилгани маълум қилинди
16:31 / 18.12.2024
Исёнда айбланаётган Жанубий Корея президенти полиция сўроқига келмади
21:54 / 17.12.2024
Жанубий Корея Тошкент—Самарқанд темирйўлининг янги тармоғини лойиҳалаштиришни бошлади
16:45 / 17.12.2024