Жаҳон | 10:21 / 14.01.2017
12012
1 дақиқада ўқилади

Аксарият америкаликлар Россияни АҚШ учун таҳдид деб ҳисоблаши маълум бўлди

фото: Reuters

Америкаликларнинг деярли 82 фоизи Россияни АҚШ учун жиддий хавф деб қабул қилади. Бу ҳақда Ipsos ижтимоий маркази ва Reuters агентлиги томонидан ўтказилган сўровномада айтилди.

Таъкидланишича, Россияни таҳдид деб қабул қилувчи америкаликлар сони бир йилда 6 фоизга ўсган.

Бундан ташқари, АҚШнинг кўпчилик фуқароси Россияни, Хитой ва Саудия Арабистонидан ҳам кўра кўпроқ хавф деб қабул қилишлари хабар қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид