Google Куба билан бирга ишлаб чиққан илк маҳсулотини ҳавола этди
Американинг трансмиллий компанияси Google Куба билан ҳамкорликда ишлаб чиққан биринчи қўшма маҳсулоти – оролнинг Испаниядан мустақиллиги учун курашган XIX аср миллий қаҳрамони Хосе Марти ҳақидаги ҳужжатли фильмни намойиш этди. 15 дақиқалик лавҳанинг тақдимоти Ҳавананинг тарихий марказида бўлиб ўтган.
Google ва Куба ҳукумати, ороллик интернет фойдаланувчиларга юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш, Gmail электрон почта хизмати, YouTube видеохостинги ва компаниянинг бошқа хизматларига уланиш имконини берувчи шартнома имзоланганидан бир ой ўтгач, ушбу лавҳа тақдим этилган.
Шу билан бирга, Куба қитъадаги интернет қамрови энг паст бўлган мамлакатлардан бири бўлиб қолмоқда. 2013 йилгача мамлакат фақатгина сунъий йўлдош орқали бутунжаҳон электрон тармоғига уланар эди. Унга АҚШнинг иқтисодий ва технологик санкциялари сабабли сувости кабеллари тортилмаганди.
Ҳозирда, бу мамлакатга Венесуэла орқали кабель тортилган. Бу эса, Кариб денгизи мамлакатига жамоат жойларида виртуал кенгликка уланиш имконини берувчи юзлаб симсиз нуқталарни очиш имконини берган. Эски Ҳаванадаги хоҳлаган оилаларга эса соатига бир ярим доллардан интернет уланган.
Мавзуга оид
12:10 / 22.12.2024
“Қотил” чатбот, касалликни олдиндан аниқлайдиган ақлли узук ва супер компютер – технодайжест
17:12 / 20.12.2024
Google қидирувида «Калмар ўйини»ни ўйнаш имконияти пайдо бўлди
16:42 / 16.12.2024
Google йил давомида энг кўп қидирилган мавзуларни эълон қилди
23:20 / 10.12.2024