Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама Венесуэлага қарши санкциялар амал қилиш муддатини узайтирди
фото : ria.ru
АҚШ президенти Барак Обама 13 январда Венесуэлага қарши санкциялар амал қилиш муддатини бир йилга узайтирди.
Обама конгресс раҳбарларига йўллаган мактубида бу чоралар Венесуэла ҳукумати томонидан инсон ҳуқуқлари бузилишлари, матбуот эркинлигини чеклаш, ҳукуматга қарши намойишларга жавобан куч қўллаш ҳолатларига йўл қўйилиши сабабли киритилаётганини айтган.
Амалдаги санкциялар муддати 2017 йил 8 мартда якунланади. Мос равишда, янги санкциялар 2018 йилнинг 8 мартигача амал қилади. Уларга кўра, қора рўйхатга кирган фигурантларнинг АҚШ юрисдикциясида бўлган активлари музлатилади, АҚШ фуқароларининг улар билан амалий алоқалар қилиши тақиқланади.
Мавзуга оид
08:33
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24
Эпштейннинг ўлимидан олдинги эҳтимолий хати сурати эълон қилинди
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026