Бишкекда юк самолёти қулаши оқибатида 30 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди
Бишкек яқинида 16 январь эрталабки вақт юз берган авиафалокат оқибатида 30 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Turkish Airlines авиакомпаниясининг Гонконг-Бишкек рейсини бажараётган Boeing 747 юк самолёти Бишкекдаги Манас аэропортига қўниш вақтида фалокатга учраган. Маълумотларга кўра, самолёт аэропорт яқинидаги дала ҳовлилар жойлашган қишлоққа қулаган.
"Айни вақтда самолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар бўйича маълумотлар аниқлаштирилмоқда, бироқ гап маҳаллий аҳоли ва самолёт экипажидан бўлган камида 30 киши ҳақида кетмоқда", деб айтилган хабарда.
Маълумотларга кўра, воқеа жойига Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнебеков ва соғлиқни сақлаш вазири Талантбек Батиралиев етиб келган. Қутқарув ишларини ўтказиш бўйича штаб ташкиллаштирилган.
Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, самолётнинг қулаши оқибатида иккита уй ёниб кетган. Ҳозирда маҳаллий аҳоли орасидан 20 дан кўпроқ одам, жумладан 6 нафар бола ва самолёт экипажининг 3 аъзоси ҳалок бўлгани маълум. 5 киши оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган.
Охирги маълумотларга кўра, воқеа жойида чиққан ёнғин бартараф этилган, воқеа жойи вайроналардан тозаланмоқда.
Мавзуга оид
23:06 / 09.10.2024
Turkish Airlines учувчиси парвоз вақтида вафот этди
11:00 / 26.09.2024
Бишкекда давлат хизматчиларига шахсий автомобилда ишга бориш чекланди
18:02 / 10.08.2024
TezJet авиакомпанияси Бишкекдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:31 / 23.07.2024