Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда Қатар шаҳзодасига қуролланган деҳқонлар ҳужум қилишди
Покистон маҳаллий аҳолисининг қуролланган бир гуруҳи Қатар амири қариндошларидан бирининг ҳамроҳига ҳужум қилган. Меҳмонлар, араб шайхлари жуда қадрлашадиган тувалоқ овига чиқишганда шу воқеа содир бўлган.
Ҳодиса, Покистон шимоли-ғарбидаги Белужистон вилояти Мусаҳел округида юз берган. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг маълум қилишича, бунинг оқибатида овда қатнашаётганлардан ҳеч ким жабрланмаган. Аммо, уч нафар қўриқчилар яраланган. Ҳужум қилганлар пичоқлар ва милтиқлар билан қуролланган бўлишган.
Рейтер агентлиги маълумотларига кўра, маҳаллий аҳоли вакилларининг шаҳзода билан учрашувига рухсат берилмагани сабаб, ушбу зўравонлик келиб чиққан. Улар, Қатар амири қариндошидан маҳаллий масжид қурилиши учун эҳсон ажратишни сўрамоқчи бўлган.
Шу ўринда, таъкидлаш лозим, у ёндан бу ёнга ўзини ташлаб, таъқибчисини чалғитувчи тувалоқ Халқаро атроф-муҳитни ҳимоя қилиш иттифоқи томонидан йўқолиб бораётган ноёб жониворлар туркумига киритилган. Улардан сайёрада 50 мингдан 100 минггача қолгани тахмин қилинади.
Ўтган йили Покистон Олий суди ҳукумат илтимосига кўра, тувалоқларни овлашга рухсат берди. Мамлакат ҳукуматининг фикрича, тақиқ Форс кўрфази монархиялари билан муносабатларга салбий таъсир кўрсатади. Улар лочинлар билан ов ўтказиш мақсадида Покистонга анъанавий равишда ташриф буюриб туришган.
Мавзуга оид
18:13 / 03.05.2026
Покистонда 21 йил ноқонуний яшаган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
23:37 / 20.04.2026
«Форсча шахмат Трампга оғирлик қиляпти» – музокараларда мужмаллик ҳукмрон
14:24 / 08.04.2026