Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия бош прокурорлари икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилдилар
Ўзбекистон ва Россия бош прокурорлари Ихтиёр Абдуллаев ва Юрий Чайка Москвада учрашув ўтказдилар ва унинг доирасида бош прокуратуралар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Россия бош прокуратураси сайтида маълум қилинди.
"Учрашув иштирокчилари Россия ва Ўзбекистон прокуратуралари икки томонлама ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини ҳамда Ўзбекистон бош прокуратурасининг МДҲ давлатлари бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгаши ишида иштирок этишини муҳокама қилишди", дейилди хабарда.
Чайка ўзбекистонлик меҳмонларни қутлар экан, Россия ва Ўзбекистон прокуратуралари ҳамкорлиги ҳамфикрлик ва ўзаро ишончнинг юқори даражаси билан тавсифланишини таъкидлаб ўтди. Унинг айтишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти форматида биргаликдаги иш, БМТ ва Халқаро прокурорлар уюшмаси йўналиши бўйича тадбирлар муваффақиятли кечмоқда.
Икки давлат прокуратуралари жиноий суд ишларини юритиш, одамлар савдосига қарши кураш, ҳуқуқий оқартувни ташкиллаштириш соҳасида халқаро ҳамкорлик тажрибаси билан мунтазам равишда ўзаро алмашиб келадилар.
Таъкидланишича, учрашув давомида Россия бош прокуратураси академияси ва Ўзбекистон бош прокуратураси олий ўқув курслари ўртасида ходимларни тайёрлаш соҳасида ҳамфикрлик ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мавзуга оид
22:05
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияга боради
20:29
АҚШ сўнгги йилларда биринчи марта Россиядаги Халқаро иқтисодий форумда иштирок этади
17:49
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад қилди
12:59