Ўзбекистонда тожикистонлик наркокурьер 300 граммдан ортиқ героин билан ушланди
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона водийсида йирик миқдорда гиёҳванд моддаларни олиб кетаётган наркокурьерни ушлашга муваффақ бўлди. Ўзбекистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Фарғона водийсининг Қўқон шаҳрига кираверишдаги "Афғонбоғ" постида Nexia автомобилини тўхтатишган. У Бешариқ-Қўқон йўналиши бўйича кетаётган бўлган. Бу ҳақда Спутник-Ўзбекистон агентлиги ёзмоқда.
Машина ичидаги йўловчининг қўлидаги пакет оператив ходимлар эътиборини тортган. Текшириш чоғида 310 грамм кукун сифат модда ва Макаров пистолети борлиги аниқланган. Экспертиза пакетчадаги ашё героин эканини кўрсатган.
"Гиёҳвад модда ва қурол эгаси бўлган йўловчи Тожикистоннинг Сўғд вилояти, Ашт тумани, Кўприкбоши қишлоғилик 41 ёшли Машрабжон Абдуллаев бўлиб чиққан. У Бешариқ тумани Қияли қишлоғида Сирдарёдан қайиқ воситасида давлат чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтган. Гиёҳванд моддаларни Тошкентда сотмоқчи бўлган», — деб қайд этган МХХ вакили.
Қўлга олинган шахс Бешариқ тумани Қияли қишлоғида йирик миқдорда опийни яшириб қўйганини ҳам тан олган. Унинг кўрсатмаси билан яширилган жойдан олинган заҳри қотилнинг оғирлиги 1 килограмм 165 граммни ташкил этган.
Ушбу факт бўйича Абдуллаевга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
21:21 / 17.10.2024