Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ бош вазири АҚШнинг мамлакатга бостириб киришини тергов қилишга чақирди
Ироқ бош вазири Ҳайдар аль-Ободий АҚШнинг 2003 йилда Ироққа бостириб киришини бўлғуси президент Дональд Трамп позициясидан тергов қилишга чақирди. Трамп бу бостириб киришини хато деб атаган.
АҚШ иттифоқдошлари кўмагида Ироққа Саддам Ҳусайн ҳукуматида оммавий қирғин қуроли (ОҚҚ) борлиги баҳонасида бостириб кирган. Ҳусайн лавозимидан ағдарилиб, 2006 йилда қатл этилган. Кейинроқ АҚШ Ироқда ОҚҚ борлиги ҳақидаги маълумотлар сохта бўлиб чиққанини айтган.
Ироқ бош вазири бу ҳақда 17 январдаги матбуот-анжуманида айтган.
Ал-Ободийнинг фикрича, бостириб кириш охир-оқибат "бутун дунёдаги террорчиларнинг Ироққа келишига имкон берган".
"Мен барча томонлар манфаати йўлида тўлиқ тергов қилишга чақираман. Тангри хоҳласа, ироқликлар улар билан юз берган азоб-уқубатлар ва фожиалар учун компенсация
олишини истайман", деб айтган Ал-Ободий.
Мавзуга оид
22:46 / 27.05.2026
Трамп Эрон билан музокаралардан норози ва зарбаларнинг қайта бошланишига ишора қилди
20:26 / 27.05.2026
Зеленский Трампга хат ёзиб, Украинани Россия ракеталаридан ҳимоя қилишни сўради
10:25 / 27.05.2026
АҚШ келишмоқчи, Эрон ўйланяпти, Исроил асабийлашмоқда
09:55 / 27.05.2026