Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ президентининг вазирлар маҳкамасида лотин америкаликлар бўлмайди
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг вазирлар маҳкамасида 1988 йилдан буён биринчи марта лотин америкалик амалдорлар бўлмайди. The Dallas News нашри шу ҳақида хабар берди.
Манбада таъкидланишича, Лотин Америкаси фаоллари Трампнинг бундай хатти-ҳаракатларидан норози. Икки испанзабон номзод қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига кўрилаётган эди: Сан-Антонида яшовчи республикачи Ҳенри Бонилья ва Texas A&M компаниясининг собиқ президенти Эльза Мурано.
"Биз бундан ташвишдамиз. Бу аксилдемократия", - деди Лотин Америкаси етакчилик миллий дастури ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари гуруҳи раиси Ҳектор Санчес.
Оқ уйнинг янги матбуот котиби Шон Спайсер вазирлар маҳкамасида лотин америкаликлар йўқлиги ҳақидаги саволларга "ўз ишини яхши бажарадиган кишиларни танлаш муҳимроқ", дея жавоб қайтарди.
Мавзуга оид
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026
АҚШ Эронга нефт сотишга вақтинча рухсат берди
13:28 / 22.06.2026