Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия бўйича Остонадаги учрашувда АҚШ элчиси бўлиши тасдиқланди
АҚШ Давлат департаменти Сурия бўйича Остонадаги музокараларга АҚШ делегацияси юборилмаслигини маълум қилди. Ушбу музокараларда АҚШ томонини унинг Қозоғистондаги элчиси Жорж Крол билдиради. Бу хақда Давлат департаментининг вакили Марк Тонер маълум қилди.
"Президент инаугурацияси ва хокимиятнинг зудлик билан топширилиши муносабати билан Остонадаги анжуманда АҚШ делегацияси иштирок этмайди", деб айтди Тонер.
Аввалроқ Остонадаги музокараларда АҚШнинг Остонадаги элчиси иштирок этиши маълум қилинганди.
Бу орада Остонага Россия, Туркия ва Эрон вакиллари етиб келишди. БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стеффан де Мистура 22 январга ўтар кечаси келиши кутилмоқда. Сурия ҳукумати вакиллари Остонага 22 январда етиб келишади. Музокаралар бошланиши 23 январга белгиланган.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026