Жаҳон | 23:58 / 22.01.2017
12654
1 дақиқада ўқилади

Остонада Сурия бўйича маслаҳатлашувлар якунланди

Фото: Саламат Аязбай

Остонада Сурия бўйича музокаралар арафасидаги Россия, Эрон ва Туркия делегацияларининг уч томонлама учрашуви якунланди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Учрашув 5,5 соат давом этган. Россия ва Эрон делегатларининг 15 дақиқа давом этган икки томонлама учрашувидан кейин уларга Туркия вакиллари ҳам қўшилганлар. Маслаҳатлашувлар ёпиқ эшиклар ортида ўтган.

Йиғилишда ҳар бир давлатдан уч нафардан вакил, жумладан Россия ташқи ишлар вазирлигининг Яқин Шарқ департаменти раҳбари Сергей Вершинин, Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳусайн Жаборий Ансорий ва Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари   Седад Ўнал иштирок этган.

Аввалроқ учрашув иштирокчилари Суриядаги ярашув тартибини мустаҳкамловчи ҳужжат бўйича келишиб олганлари маълум қилинганди. Бу ҳужжат 23-24 январдаги музокараларда Сурия ҳукумати ва мухолифатига тақдим қилинади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид