Жамият | 23:08 / 22.01.2017
8152
1 дақиқада ўқилади
Пекиннинг доимий аҳолиси сони 22 млн кишига етди
Пекинда доимий равишда яшовчи ва регистрацияга эга аҳоли сони 2016 йил охирида 21,7 млн кишини ташкил қилди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.
Ўтган йили Пекинда қайд этилган аҳоли сони 18,8 млн кишини ташкил қилганди.
15 ёшдан 59 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатлилар улуши Пекин умумий аҳолисининг 73,7 фоизини, 14 ёшдан кичиклар сони 10,3 фоизни, 60 ёшдан катталар сони 16 фоизни ташкил қилмоқда.
Пекин раҳбарияти 2020 йилгача шаҳар аҳолисини 23 млн киши атрофида қолдиришни ва доимий равишда яшовчилар сонини 2014 йилдагидан 15 фоизга камайтиришни мўлжалламоқда.
Мавзуга оид
07:27 / 22.08.2024
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни қанчага ошаётгани маълум бўлди
17:02 / 29.07.2024
Ўзбекистонда аҳолининг ўсиши секинлаша бошлади
20:32 / 25.07.2024
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди
08:06 / 27.05.2024