Жаҳон | 11:55 / 22.01.2017
7216
1 дақиқада ўқилади

Сурия инқирози бўйича Остона музокаралари ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади

Сурия инқирозига сиёсий музокаралар йўли билан барҳам беришга бағишланган Остона учрашуви 23 январь куни маҳаллий вақт билан 13:00да бошланади. У ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади. Бу ҳақда, Қозоғистон ташқи ишлар маҳкамаси сайтида эълон қилинган. 

ТИВ тахминига кўра, 23 январь куни бошланажак музокаралар, бир кун ўтгач, 24 январь 13:00да якунланади. 

Сурия бўйича музокаралар ўтказиш жойи сифатида Rixos President Astana меҳмонхонаси танланган.

«Музокаралар ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади. Унинг натижалари бўйича матбуот анжумани ўтказилади. Матбуот анжумани жойи ва вақти ҳақида кейинроқ маълум қилинади», — дейилади ҳужжатда.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид