Ўзбекистон | 00:15 / 24.01.2017
7949
1 дақиқада ўқилади

Миср элчиси: "Медиаҳафталик Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг келажакдаги режаларидан хабардор бўлиш учун янги имкониятдир"

23 январь, душанба куни Тошкент шаҳрида давлат органлари вакиллари, журналистлар ва жамоатчилик ташкилотлари иштирокида "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси" лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда бир қатор элчихоналар вакиллари ҳам қатнашишди.

Миср Араб Республикаси элчиси Амани Ал-Итр ушбу тадбир борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Энг аввало, таклиф учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Медиаҳафталик Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг келажакдаги режаларидан хабардор бўлиш учун янги имкониятдир. Ушбу имконият халқ билан мулоқот қилиш ва кўтарилган мавзулар бўйича муҳокамалар ўтказишга катта умидлар беради. Хусусан, мен бу мулоқотни очиқ деб топдим, унда одамлар ижтимоий медиа орқали ҳам қатнашиб, савол беришлари мумкин. Мен ва ҳамкасбларим Ўзбекистон ҳамда унинг келажак режалари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун жорий ҳафтадаги барча музокараларда иштирок этмоқчимиз. Барчангизга муваффақиятлар тилайман".

Мавзуга оид