Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонлик фуқаролар Россияда икки-учтадан оила қуриб олишаётгани танқид остига олинди
Москва муфтийси ва Москва Жоме масжиди имоми Элдор ҳазрат Аловуддиновнинг айтишича, Тожикистон фуқаролари Россияда ватандаги оилаларидан яширин равишда икки ва ҳатто учтадан оила қуриб олишяпти. Ватандаги оилалари отанинг янги оиласи ва фарзандлари ҳақида умуман бехабар. Бу ҳақида “Россия для всех” нашри хабарига асосланиб, Yangidunyo.uz сайти ёзмоқда.
Имомнинг таъкидлашича, тожик мусулмонларнинг бу иши дин кўрсатмаларига ҳам тўғри келмайди.
Бунинг ечими сифатида муфтий тожикистонлик имомларни тожик диаспораси билан ишлашга ундамоқда. Муфтий ҳазратларининг фикрича, Тожикистондан келган ва у тилда мулоқот қила оладиган дин уламолари ишлаш учун келган тожикларнинг тилини топиши, уларга дин аҳкомлари ҳақида батафсил тушунчалар бериши ва уларга амал қилишга чақириши мумкин.
Мавзуга оид
10:50 / 14.07.2026
Киев яна ракета ҳужумига учради
23:00 / 13.07.2026
«Қўлимга қурол олгандан кўра, ўрмонда ўлишга тайёр эдим» - 14 кунлик хавфли йўл
20:44 / 13.07.2026
Россия президентлиги сайловига қўйилмаган Борис Надеждин Москвада қўлга олинди
16:29 / 13.07.2026