Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўшмачилик билан шуғулланган аёллар жазога тортилди
Архив фотоси
Самарқанд шаҳрида қўшмачилик ва фоҳишалик билан шуғулланган аёллар қўлга олинди. “На посту” газетасининг ёзишича, шаҳарда истиқомат қилувчи Тозагул исмли аёл аввал Ўзбекистон Республика ЖКнинг 135-моддаси (Одам савдоси) билан судланиб чиққанига қарамай, яна қинғир йўлга кирди.
У фоҳишахона ташкил қилиб, қўшни вилоятдан бўлган Назира исмли таниши ёрдамида қўшмачилик қилиш фаолияти билан шуғулланиб келган.
Кейинчалик аёл Назиранинг ҳужжатларини олиб қўйиб, ўз хонадонида бўлгани сабаб маълум бир миқдорда маблағ бериши кераклигини талаб қилган. Тозагул ўз танишини бир неча ой давомида ўзига ишлашга мажбурлаган.
Бироқ аёлларнинг қинғир ишлари ички ишлар органлари ходимлари томонидан фош этилди.
Самарқанд вилояти ИИБ тергов бошқармаси терговчиси Элдор Султоновнинг маълум қилишича, қўшмачилик билан шуғулланган аёл тегишли тартибда жазога тортилган.
Мавзуга оид
13:44 / 26.02.2026
УХХ икки юқори лавозимли ҳарбийни “жиноят устида” ушлади
20:43 / 03.02.2026
“Она, мени ўлдиришди” – тушда фош бўлган жиноят
12:28 / 24.01.2026
2025 йилда вояга етмаганлар томонидан 15 та қотиллик жинояти содир этилди
10:44 / 04.11.2025