Си Цзиньпин хитойликларни енгларини шимаришга чақирди
ХХР раиси Си Цзиньпин анъанавий Хитой тақвими бўйича янги йил арафасида мамлакат фуқароларига мурожаат қилди. У хитойликларни оила ва дўстларини яхши кўришга, юксак ахлоқий сифатларни намойиш этиб, ватан равнақи йўлида қаттиқ меҳнат қилишга ундади.
"Хитой халқи ҳар доим севги ва юксак ахлоқни қадрлаган", - деган давлат раҳбари Пекин халқ кенгаши биносида ўтказилган тантанали қабул маросимида. Маросим 26 январь кун кечқурун бўлиб ўтган.
"Ишда қанчалик банд бўлманг, яқинларингиз, дўстларингиз ва севган кишиларингизни унутманг", - дея мурожаат қилган ХХР раиси. Севгида, унинг айтишича, "иккиюзламачи, ўзини ўйлаган ва қаҳрли" бўлиш мумкин эмас.
Си Цзиньпинга кўра, Хитой иқтисодий ўсиши дунёдаги энг юқориларидан бири бўлиб қолмоқда, халқ турмуши тўхтовсиз яхшиланмоқда, бироқ, шу билан бирга "енгларни шимариб" қаттиқ меҳнат қилишни давом эттириш лозим.
Хитой халқи "нафақат юксак орзуларга эга, балки ўз хоҳиш-истакларини амалга ошириш учун бор кучини сарфлай олишини намойиш қилмоқда", - деб таъкидлаган Си Цзиньпин.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023