Америка ухлашда давом этмоқда: Пекин АҚШ бозорини эгаллаш бўйича ишларини тўхтатмаяпти
АҚШдаги йирик қурилиш ва технология лойиҳалари сўнгги пайтларда Хитой компаниялари томонидан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда конгрессдаги Вильсон Маркази расмий сайтида тақдим этилган илмий тадқиқотда айтилади. Ҳисобот муаллифига кўра, бундай вазият Пекин инновацияларни доимий кузатиши, янги технологиялар ишлаб чиқиб, уларни дунё бўйлаб кенг тарқатиши оқибатида юзага келди. АҚШ эса фақатгина саноат ривожланиши ҳақида сўз юритади.
“Биз Хитой дунёсида яшашни истаймизми?” (Do We Want to Live in China's World?) ҳисоботи муаллифи Роберт Дэлининг аниқлик киритишича, 2016 йилда америкаликлар ҳар кунлик ҳаёти тубдан ўзгарган: савдо марказларида электроника ва кийим-кечак бўлган Хитой дўконлари пайдо бўлди, шунингдек ХХР етакчи компаниялари томонидан кўплаб бинолар қурилиши лойиҳаси қабул қилинди.
“АҚШнинг Хитой билан муносабатлари 1979 йилда, мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқаларга асос солингач, йўлга қўйилди. Ўшанда АҚШ Хитойга технологиялар ва мафкура жиҳатидан катта таъсир кўрсатган. Бироқ ҳозир вазият ўзгарди. Хитой 2016 йилнинг июнида дунёдаги энг тез суперкомпьютерни яратди (аввалгиси ҳам бу мамлакатда ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозир ундан АҚШда фойдаланишади); Хитой 2016 йилнинг июлида дунёдаги энг йирик радиотелескоп ишлаб чиқишни якунлади; августда эса – орбитага дунёдаги биринчи квант йўлдошини учирди”, - дея таъкидлаб ўтган Дэли ўз тадқиқотида.
Муаллиф Хитой технологик ютуқлари ҳамда Американинг қуруқ ваъдабозлигини ўзаро таққослаган. АҚШ ўз лойиҳаларига фақатгина Нобель мукофоти сабаб йирик маблағлар киритади.
“Хитойда 2016 йилда тезюрар темир йўл тармоғи қурилди, шунингдек Шанхайдаги Пудун тумани ва Шэнычжэн шаҳри янгиланди – бу ерда гуруч майдонларидан иккита катта аҳоли пункти вужудга келди. АҚШ эса бу вақтда миллиардлаб долларни фақатгина Нобель мукофотини олиш учун сарфламоқда. Хитой дунёдаги технологик ечимлар талабига яхши таклиф яратмоқда”, - дейилади ишда.
Шу билан бир қаторда, Пекин АҚШга турли тижорий лойиҳаларни фаол равишда киритади, мамлакатнинг Meizu ва Xiaomi смартфонлари эса америкаликлар меҳрини қозонишга улгурди.
“Хитой ўз муваффақиятларини бошқа давлатлар билан баҳам кўришга ҳаракат қилади. Ҳозир уларда Ҳиндистон, Россия билан муносабатлар яхши, ҳаттоки Европада ҳам Хитой техникаси катта талабга эга бўлмоқда. Мамлакат Қўшма Штатларга Meizu ва Xiaomi телефонларини “Алибаба” каби машҳур интернет-дўконлар орқали фаол равишда сотмоқда. У шунингдек Ҳоливвуд фильмларини хитой тилига ўгириш учун ҳам жуда катта пулларни инвестиция қилмоқда. Хитой билан ҳамкорлик – бу жуда ҳам катта келишув”, - деб фикр билдирди эксперт.
Хитойнинг қароргоҳи Нью-Жерсида жойлашган China Construction America (CCA) йирик компанияси 1985 йилда ташкил этилган. Ташкилот ўтган вақт давомида АҚШда 400та лойиҳани амалга оширди.
Энг йирик буюртмалар орасида – Нью-Йоркнинг Бронкс тумандаги асосий транспорт “томири” бўлган Александр Гамильтон кўпригини кенгайтириш ҳам бор (2014 йилда). Шартнома қиймати 407 миллион долларни ташкил этган. Иш белгиланган муддат якунига 35 кун қолганида тугатилди.
Компания 2010 йилда Нью-Йоркнинг Манхеттен туманида River House номи остидаги турар-жой мажмуасини қурди. 32 қаватли бинода спа-марказ, фитнес-клуб ва кўп даражали ер ости автомобиль қўйиш жойлари бор. Мажмуада майдони 650 квадрат метр бўлган 250та хонадон жойлашган.
Хитойлик пудратчи шунингдек Баҳама ва Ҳавайида меҳмонхоналар қурмоқда. Улар объектлари рўйхатида – Нью-Жерси, Нью-Йорк, Массачусетс ва Колумбия округидаги бир қатор ресторанлар, стадионлар, заводлар ҳамда турар-жой уйлари бор.
Хитой АҚШни автомобилсозлик соҳасида ҳам ортда қолдириш ҳаракатида. Американинг Faraday Future компанияси январда мамлакатда ишлаб чиқилган яна бир машина – Tesla’га рақобатчи бўлиши мумкин бўлган электромобил концепт-карини тақдим этди. Машина прототипи Tesla’нинг бошқа барча моделларидан кучлироқ бўлган батареялар билан жиҳозланган.
Аввалроқ Forbes нашри Faraday Future компаниясига хитойлик миллиардер Цзя Юэтин эгалик қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатганди.