Ҳиндистон бир вақтнинг ўзида юзлаб сунъий йўлдошларни учирмоқчи
Ҳиндистоннинг коинотни тадқиқ қилиш ташкилоти февраль ойи ўрталарида коинотга бир ракетада 104 та сунъий йўлдошни учирмоқчи, деб хабар бермоқда The Times of India нашри.
Барча космик аппаратлар PSLV-C37 ракета-ташувчисида учирилади. Бунда Ҳиндистоннинг сунъий йўлдоши бор-йўғи 3 тани ташкил қилади, қолганлари бошқа давлатлар, жумладан АҚШга тегишли бўлади. Коинотга мини- ва микро-сунъий йўлдошлар жўнатилади.
Айни вақтда бир ракетада кўп миқдорда сунъий йўлдош учириш бўйича рекорд Россияга тегишли бўлиб, 34 та қурилмани ташкил қилади. Агар барчаси режадагидек кетса, Ҳиндистон бу борада рекорд ўрнатади. Бундай "оммавий" парвоздан мақсад рекорд ўрнатиш ёки реклама эмас, балки сарф-харажатларни камайтиришдан иборат.
2016 йил сентябрь охирида Ҳиндистон Ер атрофидаги орбитага 8 та сунъий йўлдош чиқарганди. Улардан 3 таси Ҳиндистоннинг ўзига, 3 таси Жазоирга, биттадан АҚШ ва Канадага тегишли бўлган. Парвознинг ўзига хос жиҳати шунда бўлганки, сунъий йўлдошлар турли баландликдаги иккита орбитага олиб чиқилган.
Мавзуга оид
18:07
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
21:22 / 21.12.2024
SpaceX ракетаси Жанубий Кореянинг разведка аппаратини орбитага учирди
19:53 / 18.12.2024