Австрия ҳукумати бурқа ва ниқоб кийишни тақиқлашга қарор қилди
Австриянинг коалицион ҳукумати юзни тўлиқ тўсиб турувчи бурқа ва ниқобни одамлар гавжум жойларда (масалан, мактаблар ва судлар) кийишни тақиқловчи қонун лойиҳасини тайёрлади. CNN хабарига кўра, тақиқлов парламент томонидан тасдиқланганидан сўнг кучга киради.
Қонун лойиҳаси яқин 18 ойда тўлиқ йўлга қўйилиши керак. Туристик компаниялар тақиқлов Форс кўрфази аҳолисини Австрияга келишига тўсқинлик қилишидан хавотирда. Шунга қарамай, ҳукуматда тақиқлов ҳам тоғ-чанғи курортлари, ҳам Венага тааллуқли эканига аниқлик киритилди.
"Биз очиқ мулоқот жараёнини кўзда тутувчи очиқ жамият ғоясига содиқмиз. Юз қисмини тўлиқ тўсувчи кийим бунга тўсқинлик қилади, шунинг учун у тақиқланиши керак", - дейилади Австрия коалицион ҳукумати баёнотида.
Тақиқлов Австрия озодлик партияси (FPO) билан курашнинг ислоҳотлар дастурига киради.
Қонун нафақат аёллар, балки диний мансублгига ишора қилувчи бош кийимини киядиган эркакларга ҳам тааллуқли. Шунингдек қонунга мувофиқ, қочқинлар "интеграция ва қадриятлар декларацияси тўғрисидаги шартнома"ни имзолашлари керак бўлади, акс ҳолда улар депортация қилинади.
Бурқа ва ниқобни кийиш Франция, Бельгия, Швецария ва Испаниянинг айрим ҳудудларида тақиқланган. Нидерландия парламенти ҳам шу мазмундаги тақиқловни кўриб чиқмоқда.
Мавзуга оид
22:54 / 13.12.2024
Австрия ватанига қайтишни истаган суриялик қочқинларга 1000 евродан тўлайди
00:50 / 10.12.2024
Австрия Шенген зонасининг кенгайишига қўйган ветосини бекор қилди
19:09 / 08.12.2024
Гуржистонда оммавий тадбирларга ниқоб тақиб бориш тақиқланади
18:55 / 23.11.2024