Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй: янги ислоҳот ишчи визалари бериш жараёнига ҳам тегишли
фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп режалаштирган иммиграция ислоҳоти ишчи визаларни бериш жараёнига ҳам тааллуқли бўлади. Бу ҳақда АҚШ президенти матбуот котиби Шон Спайсер матбуот анжуманида маълум қилган.
Журналистлар Спайсерга иммиграция қонунчилигидаги ўзгаришлар H1-B туридаги ишчи визаларига ҳам оид бўладими?, - дея мурожаат қилишган.
"Ҳа, бу иммиграция ислоҳоти бўйича умумий чораларнинг бир қисмидир, президент улар ҳақида ўзининг ижро фармонлари воситасида сўз юритишни давом эттиради", — деган Спайсер.
Мавжуд чекловларга кўра, АҚШ йилига 65 минг дона H1-B визасини тақдим этади, бу Америка иш берувчиларига малакали ходимларни хориждан жалб қилиш имконини беради. Иш берувчининг ҳомийлиги мавжуд бўлса, ушбу виза эгалари вақти келиб АҚШда доимий яшаб, ишлашга рухсат берувчи Green Card олишлари мумкин бўлади.
H1-B визалари, Америка фуқароси билан никоҳдан ўтиш ва қочқин мақомини олиш баробарида АҚШга иммиграциянинг энг кенг тарқалган турларидан биридир.
Мавзуга оид
08:23
Трамп Ҳўрмуз бўғозида қолиб кетган кемаларни «озод этиш» операциясини эълон қилди
07:31
Трамп Эроннинг янги тинчлик таклифларини рад этди
20:29 / 03.05.2026
Ўзбекистонликлар АҚШда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлашга юборилади
17:31 / 03.05.2026