Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва вилоятидаги даҳшатли ЙТҲда тўққиз киши ҳалок бўлди
Янги Москвада 1 февраль куни юз берган даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари сони 9 кишига етди. Бу ҳақда РИА "Новости" хабар берди.
УАЗ ва Toyota Коротигино қишлоғи яқинидаги йўлдаги бурилиш жойида тўқнашиб кетган. УАЗ ёниб кетди, бироқ олов тезда ўчирилган. РЕН ТВ телеканали маълумотига кўра, Toyota’да Қирғизистон фуқаролари бўлган.
«Енгил машинада беш киши ҳалок бўлди ва уч нафар инсон жароҳат олган бўлса, ёниб кетган УАЗ’да тўрт киши бевақт ҳаётдан кўз юмди. Жароҳатланганларни машиналардан чиқариб олиш учун махсус асбобдан фойдаланилди», - дея айтиб ўтган суҳбатдош. Жароҳат олганлар вертолётда касалхонага олиб кетилди.
Ҳодиса жойида тез тиббий ёрдам бир неча бригадалари ишламоқда, транспорт ҳаракати вақтинча чекланган.
РЕН ТВ ҳалокат юз берган жойдан олинган видеони тақдим этди.



Мавзуга оид
19:53 / 02.02.2026
Самарқанддаги ЙТҲ оқибатида велосипедчи ҳалок бўлди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
11:50 / 29.01.2026
Чилонзорда кўприк устида 4 та автомобил тўқнашди
11:38 / 27.01.2026