Ўзбекистон ва Чехия ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
31 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ярослав Сиро билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида таъкидланганидек, 1993 йил 1 январь куни ўрнатилган дипломатик алоқалардан сўнг Ўзбекистон ва Чехия ўртасидаги муносабатлар турли соҳаларда босқичма-босқич мустаҳкамланиб бормоқда.
2007 йилдан буён Чехия Республикаси депутатлар палатасида “Чехия – Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари» дўстлик гуруҳи фаолият олиб боради. Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва сиёсий мулоқотларни қўллаб-қувватлаш мазкур гуруҳнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Учрашувда меҳмонга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, унинг қўмиталари, фракциялари ва депутатлик гуруҳи фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов айтиб ўтганидек, Ўзбекистон ва Чехия парламент делегациялари хамкорлик масалалари юзасидан доимий учрашиб турадилар, тажриба алмашадилар, шунингдек, турли хил халқаро тадбирларда иштирок этадилар.
Ўз навбатида, Ярослав Сиро Ўзбекистон Марказий Осиёда муҳим давлат ва Чехиянинг минтақадаги асосий ҳамкорларидан эканини таъкидлади. “Мазкур учрашув мамлакат раҳбарияти ва олий қонунчилик органининг келажакда Ўзбекистон–Чехия муносабатларини хусусан, парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш ва изчиллигини таъминлашга юқори эътибор қаратилмоқда. Бу эса ўз навбатида икки томонлама муносабатларни янада кенгайтиришда ўзаро тушунишни чуқурлаштириш ва ижобий муҳитни шакллантиришга хизмат қилади”, — деди Ярослав Сиро.
Учрашув дўстлик ва ўзаро англаш руҳида бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
15:42 / 20.12.2024
Ўзбекистонлик кадрларни Чехияда ишга жойлаштириш бошланади
09:20 / 19.12.2024
Чехия парламенти россияликлар учун фуқаролик олиш ҳуқуқини чеклади
14:39 / 07.12.2024
Чехия узилишлардан кейин яна Россиядан нефтни «Дружба» орқали оляпти
23:54 / 19.11.2024