Ўзбекистон | 16:05 / 02.02.2017
59852
2 дақиқада ўқилади

Чорраҳаларда қизил чироқ ёниб турганда ўнгга бурилишга рухсат бериш бўйича тажриба ўтказилмоқда

Ўзбекистоннинг айрим йўлларида яқин орада янги қоида кучга кириши кутилмоқда. Автомобиллар билан гавжум чорраҳаларда ҳаракатни енгиллаштириш мақсадида, тақиқловчи чироқ ёниб турганда ҳайдовчига ўнгга бурилишга рухсат берилади. Айни вақтда бу лойиҳа синовдан ўтказилмоқда.

Ўзбекистоннинг бир неча шаҳарлари, масалан Фарғона ва Жиззахда светофорларда қизил чироққа ўнгга бурилишга рухсат берувчи қўшимча ёзувлар пайдо бўлган. 

“Қизил чироқда ўнгга бурилиш” қоидаси транспорт воситаларига светофорда қизил чироқ ёниб турганда ҳам, бошқа томондан ҳаракатланаётган барча транспорт воситаларини  ўтказиб юбориб ўнгга бурилишга рухсат беради. Шунингдек, ўнгга бурилаётган ҳайдовчи чорраҳагача ва ундан кейин ҳам йўловчиларни ўтказиб юбориши керак. 

Ушбу қоида АҚШ, Канада, Корея ва бошқа бир неча мамлакатларда чорраҳалар ўтказиш имкониятини 10-50 фоизга кенгайтиришга ёрдам бермоқда. Ушбу қоида ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун кутилмаган янгилик бўлгани аниқ. Айримлар ҳатто фотосуратларнинг ҳақиқийлигига шубҳа қилишмоқда. Янгилик борасида ЙХҲБдан оператив изоҳ олишнинг иложи бўлмади. Ушбу ташаббус қанчалик жиддий ва кенг қамровли бўлишини вақт кўрсатади. Ҳайдовчилар уни қўллаб-қувватлашмоқда.

Мавзуга оид