Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: Эрон Ироқни аста-секинлик билан босиб олмоқда
АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрича, Эрон Ироқнинг тобора кўпроқ ҳудуди устидан назорат ўрнатмоқда. Бу ҳол, Вашингтоннинг сарфлаган маблағларига қарамай юз бермоқда.
"АҚШ 3 трлн доллар сарфлаганига қарамай, Эрон Ироқни тобора кўпроқ ва зудлик билан эгаллаб олаяпти. Бу қачондан буён аниқ нарса!", - деб ёзган Трамп Twitter саҳифасида.
Аввалроқ, давлат раҳбарининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Майкл Флинн, журналистлар учун ўтказган анъанавий брифингида, Қўшма Штатлар Эроннинг баллистик ракета синовини қоралашини айтган эди. Вашингтон, бу каби ҳаракатларни минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликка раҳна солувчи деб ҳисоблаши сабабли Теҳронга расмий огоҳлантириш беради.
Кейинроқ, Оқ уй вакиллари жавоб чораларининг "кенг доираси"ни кўриб чиқаётганини маълум қилишган эди.
Мавзуга оид
11:29 / 08.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви рўй берди
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026
АҚШ ва Эрон можарони тўхтатиш бўйича меморандум имзолашга яқин — ОАВ
09:52 / 06.05.2026