Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Иордания қироли билан учрашди
АҚШ президенти Дональд Трамп пайшанба куни Иордания қироли Абдулла II билан учрашди. Бу ҳақда Оқ уйдаги манбага асосланиб Рейтер агентлиги хабар тарқатган.
Учрашувда Сурияда «хавфсизлик ҳудудлари»ни ташкил этиш имконияти кўриб чиқилди.
Маълум қилинишича, Америка маъмурияти раҳбари ва Иордания монархи Миллий ибодат нонуштаси доирасида қисқа учрашув ўтказган. Дональд Трамп Абдулла II га АҚШнинг Иорданияда барқарорлик, хавфсизлик ва иқтисодий фаровонликни таъминлаш тарафдори эканлигини маълум қилди. У қиролга унинг Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни илгари суришдаги роли учун миннатдорлик билдирди.
Трамп, шунингдек, Абдулла II нинг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашдаги муҳим ҳиссасини юқори баҳолаб, монарх билан Сурияда хавфсиз ҳудудларни шакллантириш имкониятини муҳокама қилди.
Суҳбатнинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
Мавзуга оид
15:58 / 06.03.2026
Трамп Эрон раҳбарлиги учун «уч яхши номзод» борлигини айтди
14:12 / 18.01.2026
Трамп эълон қилган илк линкор $22 млрд туриши мумкин
15:09 / 22.11.2025
FT: АҚШ Украинадан Трамп режасини қабул қилишни қатъий талаб қилди
12:57 / 18.10.2025